Сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган хафталик иш графиги бўйича қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларни бажарилиш, улардаги муаммоларни таҳлил қилиш ва ижросини таъминлаш бўйича семинар ташкил қилинди

on .

Семинарда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”

ПҚ-404-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2023 йил 11 сентябрдаги 83-сон баёнига мувофиқ давлат дастурига киритилган ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш масалалари ўриб чиқилди.

 

Кун тартибидаги масала юзасидан, “Норин-Сирдарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.Бекходжаев, сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-404-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2023 йил 11 сентябрдаги 83-сон баёнига мувофиқ давлат дастурига киритилган ирригация-мелиорация тадбирлари бошланганлиги юзасидан бажарилётган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар тўғрисида тўҳталиб ўтди.

 

Шундан сўнг сўз олган, “Намангансувқурилишинвест” ДМ раҳбари Т.Таджибаев сўзга чиқиб, 2024 йил вилоят бўйича ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун жаъми ажратилган маблағлар лимити 101,5 млрд. сўм бўлиб, шундан 10 та ирригация объектларига 81,2 млрд. сўм, 3 та мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилишга 5,2 млрд. сўм,  16 та мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 15,1 млрд. сўм  ажратилганги тўғрисида маълумот берди.

 

Шунингдек, “Намангансувқурилишинвест” ДМ бош муҳандиси Қ.Мамаджанов ҳар бир объект бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобот бериб, Ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича жорий йил 1 июль холатига график режаси 60,807 млрд. сўм бўлиб, амалда 57,761 млрд. сўм ишлар, режага нисбатан 95%га, лимитга нисбатан 71%га бажарилди. Жами 56,337 млрд. сўм маблағлар аванс ва бажарилган ишлар учун молиялаштириб берилганлиги ҳамда объектларда қурилиш-монтаж ишлари белгиланган графиклар асосида олиб борилаётгалиги, 2024 йил давомида 3 та янгидан бошланувчи мелиорация лойиҳаларида 8,0 км узунликда коллекторлар реконструкция қилиш ва 7 дона тик дренаж қудуқларини қуриш режалаштирилганлиги, мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича жорий йил 1 июль холатига график режаси 3,491 млрд. сўм бўлиб, амалда 3,653 млрд. сўм ишлар, режага нисбатан 105%га, лимитга нисбатан 70%га бажарилди. Жами 2,931 млрд. сўм маблағлар аванс ва бажарилган ишлар учун молиялаштириб берилганлиги, 1 дона объектда ишлар якуланиб, фойдаланишга топширилганлиги, ҳозирда объектларда қурилиш-монтаж ишлари белгиланган графиклар асосида олиб борилаётганлиги ҳамда 2024 йил давомида 16 та мелиорация лойиҳаларида (6 та йилдан-йилга ўтувчи, 10 та янгидан бошланувчи) 589,5 км узунликда коллекторларни таъмирлаш-тиклаш ишлари режалаштирилганлиги, мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш бўйича жорий йил 1 июль холатига график режаси 2,149 млрд. сўм бўлиб, амалда 2,274 млрд. сўм ишлар, режага нисбатан 106%га, лимитга нисбатан 15%га бажарилганлиги, жами 2,381 млрд. сўм маблағлар молиялаштириб берилганлиги, 10 та янгидан бошланувчи объектлардан 9 тасида лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилганлиги, 9 таси экспертизага топширилганлиги, 8 та обектларга экспертиза хулосаси олинганлиги, 8 таси эълонга берилганганлиги ва шундан 7 тасида пудрат ташкилоти аниқланганлиги тўғрисида ахборат берди.

 

 Жумладан;

Косонсой туманидаги "Косонсой" коллекторлар системасини тизимли таъмирлаш ва тиклаш ишларини олиб бораётган пудратчи тошкилот "Ёрқўрғонмелиосувқурилиштаъмир" МЧЖ  объектига қўшимча техника  жалб этилиши кераклиги;

 

Йилдан йилга ўтувчи мелиорация объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларини олиб бораётган пудратчи ташкилотларга белгиланган графикда иш олиб бориш учун қўшимча техника жалб этиш кераклиги тўғрисида ахборот берди.

Norin-Sirdaryo ITXB  rasmiy saxifalariga qoʻshiling.

Telegram   |  YouTube |Murojaat Bot  | Twitter