Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг хузуридаги тизим ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунлари ижросини таъминлаш би
Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг хузуридаги тизим ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунлари ижросини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида семинар ташкил этилди.Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг хузуридаги тизим ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунлари ижросини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида семинар ташкил этилди.
Семинарни, “Норин-Сирдарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Баймирзаев кириш сўзи билан очиб, сўзни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунлари мазмун-мохияти ва қонунлар талаблари бўйича тушунтиришлар бериш учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш ва комплеанс назорати бўлими бошлиғи С. Мусурмоновга берди.
Нотиқ, семинар кун тартибидаги масалалар қаторида вилоят ва туманлар сув хўжалиги ташкилотларида коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва коррупцияга қарши кескин курашиш бўйича бир қатор тавсия ва кўрсатмалар берди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони мазмун-моҳияти, тизим ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддаси, давлат органларининг ҳодимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ҳодимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиш бўйича талаб этилади.
Ўзбекистон Республикасида Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириши белгилаб қўйилган.
Ушбу Конвенцияда назарда тутилган ва коррупция сифатида эътироф этилиши мумкин бўлган қилмишлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бир қатор моддалари билан жиноий қилмиш сифатида таъқиб қилинади.Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси таркибидаги барча тизим ташкилотлар бюджет маблағларидан молиялаштирилиши, бу маблағларни мақсадли ишлатиш акс ҳолда кечириб бўлмайдиган йўлга ўтиб қолиши, коррупция натижасида ким бўлишидан қатъий назар тегишли тартибда муқаррар жазоланиши, Республикамизда Қонун устувор эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Шунингдек, ҳозиргача ҳавза таркибидаги ташкилотларда йўл қўйилаётган қўпол хатолар, яъни қонунга зид равишда маблағларни ўзлаштириш каби коррупцион харакатларни тўхтатиб бўлмаётганлиги, қанча айтилмасин, сув хўжалиги тизимида давом этаётганлиги ва айрим рахбар мутахассислар жиноий жавобгарликка тортилганлиги маълум.
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 1 июлда Сенат томонидан маъқулланган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни асосий тушунчалари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Мисол учун қонуннинг 3-моддасида, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ҳодими – давлат органларида ёки ташкилотларда мехнат шартномаси (контракт) асосида сайлаб қўйиладиган ёки тайинланадиган лавозимларда мехнат фаолиятини амалга ошираётган бошқарув ҳодими:
манфаатлар тўқнашуви – шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларининг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият;
манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма (бундан буён матнда махсус бўлинма деб юритилади) – давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари (ва) ёки кадрлар бўлинмалари;
шахсий манфаатдорлик – давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд у билан алоқадор шахслар ушбу ходим томонидан бевосита ёки билвосита қарор қабул қилиниши ёки ходимнинг ушбу жараёнда бошқача тарзда иштирок этиши натижасида олиши мумкин бўлган хар қандай наф ёки афзаллик;
яқин қариндошлар – ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари.
7-моддасида, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахсларнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланиб, улар қуйидагича:
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар мазкур ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда:
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун махсус бўлинмадан бепул маслаҳат олиш;
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ҳаракатлар (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар мазкур ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда:
шахсий манфаатларини кўзлаб манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги;эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни электрон ёки ёзма шаклда тўлдириши, унга била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотларни киритмаслиги шарт. Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар томонидан эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда била туриб ёлғон ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2024 йил 9 августдаги 02-08/4581-сонли “Тақдимнома”си талабига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2012-йил 2-майдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 103-сон Қарорида “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида”ги қарорига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14-октабрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарор билан тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари”нинг 13-бандида давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтда тадбиркорлик ёки ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан (педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари) шуғулланмаслик, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснолиги белгилаб қўйилган.
“Тақдимнома” иловасида Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ҳам юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги таъкидланиб, жумладан бўлим бошлиғи Қорабоев Маъруфжон Салимжонович “Бултуров Маъмуржон Салимжонович” фермер хўжалиги 100 фоиз улушдори эканлиги, хўжалик мудири Эшматов Аъзам Вохитович “Боғинур инвест” фермер хўжалиги 100 фоиз улушдори эканлиги ва бош юристконсульт Темиров Абдулазиз Нуманханович “Химоя” адвокатлик фирмаси 100 фоизлик улушдори эканлии таъкидланган.
Шундан сўнг, йиғилиш раиси А.Баймирзаев сўзни давом эттириб, тизим ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунлари талаблари асосида иш ташкил қилиш, коррупцион холатларга умуман йўл қўймаслик, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, ишчи ҳодимларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига бархам бериш хақида маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари томонидан тизим ташкилотларида ҳам қонун бузилиш ва коррупциянинг олдини олиш, жумладан, молиявий фаолият ҳамда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда очиқлик, шаффофликни таъминлаш, давлат мулкига нисбатан қонунчилик талаблари асосида муносабатда бўлиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада раҳбар кадрлар ҳамда бош ҳисобчиларининг масъулиятини ошириш лозимлиги ҳақида қайд этилди.
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ва тадбирларни амалга оширишда масъулиятсизликка йўл қўйиб келаётган айрим ташкилотларни танқид қилинди. Баъзи ташкилотларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилмаганлиги тегишли ҳужжатларнинг вақтида тақдим этилмаётганлиги қайд этилди ва бундай ҳолатларга чек қўйиш, масъул шахсларнинг жавобгарлиги оширилишига алоҳида урғу берилди ҳамда барча сув хўжалиги раҳбарларига Давлат бюджети маблағларини бир тигинига хам хиёнат қилмасликларини, халол ва тўғри ишлаш кераклигини таъкидлаб ўтди. Келгусида ташкилотларда коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва коррупцияга қарши кескин курашиш бўйича хар бир ҳодимга тушунтиришлар олиб бориш ҳамда келгусида коррупцион ҳолатларга йўл қўйилмаслик талаб этилади.
Юқоридаги топшириқларни сўзсиз бажаришга барча бўлимлар раҳбарлари шахсан масъул эканлиги тўғрисида огоҳлантириб, таъкидланган хар бир масалалар ижросини таъминлашда тизим ташкилотлари раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, мутахассислар масъул эканликлари белгилаб қўйилди.
Norin-Sirdaryo ITXB rasmiy saxifalariga qoʻshiling.