Ўзбекистон республикасининг барча вилоятлари каби Наманганда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди

on .

Ўзбекистон республикасининг барча вилоятлари каби Наманганда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонлан

“Шодиёна” тантаналар мажмуасида ташкилланган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар жам бўлишди.

Тадбир иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов соҳа ходимларини қизғин табриклаб, уларнинг меҳнатини эътироф этди.

- Сизлар каби олижаноб касб эгаларининг саъй-ҳаракатлари, истеъдод ва маҳорати билан мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари халқимиз ҳаётига, унинг қувонч ва ташвишларига тобора яқин бўлиб, Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфасини шакллантиришда ғоят муҳим роль ўйнамоқда.

Ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам адолат тамойилига, ўзининг ҳаётий ва ижодий принципларига содиқ қолиш, одамларни қийнаётган камчилик ва муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиқиш, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантиришга, аввало, Сизлар каби маънавий жасорат эгаларигина қодир бўлади.

Касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман, - деди вилоят раҳбари.

Байрам тантанаси давомида Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ахборот хизмати раҳбари томонидан вилоятимизда медиа майдонидаги фаол иштироки, хусусан, амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритишдаги ташаббускорлиги учун 30 нафардан зиёд ижодкорларга эсдалик совғалари ва Ҳавза бошқармаси бошлиғи ташаккурномалари тақдим этилди.

Оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали кеча куй-қўшиқларга уланди ва барчага байрамона кайфият улашди.