Қуқимбой 2 насос станциясида Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган график асосида семинар ўтказилди.

on .

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Наманган туман ИЧБ га карашли Қуқимбой 2 насос станциясида Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган график асосида семинар ўтказилди. 

 

Насос станциялари ва энергетика Бошқармаси Касаба уюшмаси бошлиғи Ж.Мамажанов ҳамда бўлим бошлиқлар иштирок этишди. шунингдек, тумандаги насос станциялар бошлиқлари, ишчи-ходимлар, тумандаги ИЧБдан таклиф қилинган мутасаддилар, бошқарма бўлим бошлиқлари иштирок этишди. 

Семинарда қурилган асосий масалалар; 

Насос ишчи ходимларини Меҳнат муҳофазаси ва Техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар бериш ва тегишли дафтарларга қайд қилиб бориш. 

Вазирлик томонидан Насос станцияларига қуйилган 20 банддан иборат Саволномани барча ходимларга мунтазам тушунтириб бориш. Хар бир насос станциясида ташкил қилиш топшириғи берилди ва раҳбарият томонидан қаттиқ назоратида эканлиги тушунтирилди.  

 

Ушбу техник талабларни хар бир пункти бўйича бўлим кесимида масъул ходимлар тушунтириш берилди. 

Ёрдамчи хўжалик ташкил этиш борларини кўпайтириш ва насос станцияси ҳудудидаги бир қарич очиқ ердан самарали фойдаланиш. Ходимларни шароитини яхшилаш иссиқ овқат ташкиллаш. 

Насос ҳудудини ободонлаштириш “Яшил макон” дастури ижросини ташкил этиш. 

 

Семинар иштирокчиларига насос станциясида ташкил этиладиган Ёрдамчи хўжалик ташкил этиш кўрсатмаси берилди.Иссиқ овқат учун сабзавот ва кўкатлар етиштириш топшириғи берилди. 

Семинарда туман ИЧБ қошидаги Тик Қудуқлар бўлими барча ходимлари тўлиқ иштирок этишди. Ходимларга иш жараёнида Техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш топшириғи берилди.  

Насос станциялари ва энергетика Бошқармаси Касаба Уюшмаси бошлиғи Ж.Мамажанов семинарга тайёргарлик, ободонлаштириш ишларига алоҳида тўхталиб барча насос станцияларида иш ташкил этиш топшириғи берилди. 

 

Соҳага оид савол жавобларга Бошқарма мутахассис раҳбарлари ўз соҳалари бўйича тушунарли қилиб жавоб бердилар. 

Электр энергиясини иқтисод қилиш, меҳнат муҳофазаси ва бошқа масалалар юзасидан тушунтириш ишлари берилди. 

   

Семинарда иштирок этган барча мутахассисларга ўз иш жойларида Саволномада кўрсатилган барча соҳага алоҳида эътибор берган холда иш ташкил этиш топшириғи берилди.

Norin-Sirdaryo ITXB  rasmiy saxifalariga qoʻshiling.

Telegram   |  YouTube |Murojaat Bot  | Twitter