Янгиқўрғон туман ИЧБ га карашли Ғалаба 2-1 насос станциясида Норин-Сирдарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси бошлиғи томонидан тасдикланган график асосида семинар ўтказилди.

on .

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Янгиқўрғон туман ИЧБ га карашли Ғалаба 2-1 насос станциясида Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган график асосида семинар ўтказилди.

Насос станциялари ва энергетика Бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Отамирзаев ҳамда бўлим бошлиқлар иштирок этишди. шунингдек, тумандаги насос станциялар бошлиқлари, ишчи-ходимлар, тумандаги ИЧБдан таклиф қилинган мутасаддилар, бошқарма бўлим бошлиқлари иштирок этишди.Семинарда қурилган асосий масалалар ;

Насос ишчи ходимларини Меҳнат муҳофазаси ва Техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар бериш ва тегишли дафтарларга қайд қилиб бориш.Вазирлик томонидан Насос станцияларига қуйилган 20 банддан иборат Техник талабларни барча ходимларга мунтазам тушунтириб бориш. Хар бир насос станциясида ташкил қилиш топшириғи берилди ва раҳбарият томонидан қаттиқ назоратида эканлиги тушунтирилди.

Ушбу техник талабларни хар бир пункти бўйича бўлим кесимида масъул ходимлар тушунтириш берилди. Ёрдамчи хўжалик ташкил этиш борларини кўпайтириш ва насос станцияси ҳудудидаги бир қарич очиқ ердан самарали фойдаланиш. Ходимларни шароитини яхшилаш иссиқ овқат ташкиллаш.Насос ҳудудини ободонлаштириш “Яшил макон” дастури ижросини ташкил этиш.

Семинар иштирокчиларига насос станциясида ташкил этилган Ёрдамчи хўжалик 30 бош товуқ,30 бош ўрдак ва бир бош қора мол ташкил этилганини кўрсатилди.Иссиқ овқат учун сабзавот ва кўкатлар етиштирилмоқда.

Насос станциялари ва энергетика Бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Отамирзаев семинарга тайёргарлик, ободонлаштириш ишларига алоҳида тўхталиб барча насос станцияларида иш ташкил этиш топшириғи берилди.

Соҳага оид савол жавобларга Бошқарма мутахассис раҳбарлари ўз соҳалари бўйича тушунарли қилиб жавоб бердилар.Электр энергиясини иқтисод қилиш, меҳнат муҳофазаси ва бошқа масалалар юзасидан тушунтириш ишлари берилди. Семинарда иштирок этган барча мутахассисларга ўз иш жойларида Техник талабда кўрсатилган барча соҳага алоҳида эътибор берган холда иш ташкил этиш топшириғи берилди.

Norin-Sirdaryo ITXB  rasmiy saxifalariga qoʻshiling.

Telegram   |  YouTube |Murojaat Bot  | Twitter